Создать публикацию

Uzbekistan

Путин Россияни ривожлантириш масалаларида қизлари билан маслаҳатлашишини айтди

 

Путин Россияни ривожлантириш масалаларида қизлари билан маслаҳатлашишини айтди
Путин Россияни ривожлантириш масалаларида қизлари билан маслаҳатлашишини айтди


Россия президенти Владимир Путин мамлакатни ривожлантиришга доир айрим масалалар юзасидан қизлари билан маслаҳатлашиб туришини тан олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабарига асосланиб Дарё маълум қилмоқда.


«Улар мамлакатни жуда яхши кўради, улар мамлакат билан фахрланади, уни яхшилаш ҳақида ўйлайди, мен билан доим бу ҳақда гаплашишади», — деди у Андрей Кондрашовнинг «Путин» номли янги фильмига берган интервьюсида.


У қизларига қай даражада талабчан эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Путин ҳар доим ҳам қаттиққўл эмаслигини тан олди:


«Балки, лекин ҳар доим ҳам эмас. Талабчан бўлиш дегани ҳали яхши кўрмаслик дегани эмас».