Создать публикацию

Uzbekistan

Бугун Европа Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади

 

Бугун Европа Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
Бугун Европа Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади


Бугун — 23 февраль куни Европа Лигасининг 1/8 финал босқичига йўл олган футбол клублари ўзининг навбатдаги рақибини билиб олади.


Куни кеча барча жуфтликлар 1/16 финал босқичидаги иштирокларини якунладилар. Мусобақанинг нимчорак финалига йўл олган жамоалар билан танишинг:

ЦСКА, «Локомотив», «Зенит» (барчаси – Россия), «Лацио», «Милан», (икиси – Италия), «Атлетико», «Атлетик» (иккиси – Испания), «РБ Лейпциг», «Боруссия» Д (иккиси – Германия), «Лион», «Марсель» (иккиси – Франция), «Арсенал» (Англия), «Спортинг» (Португалия), «Динамо» К (Украина), «Ред Булл» (Австрия), «Виктория» (Чехия).


Қуръа ташлаш маросими бизнинг вақт билан 17:00да бошланади. Ушбу маросимни Futbol TV телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.


1/8 финал босқичининг илк ўйинлари 8 март куни ўтказилса, жавоб баҳслари 15 март кунига белгиланган.


Маълумот ўрнида, сиёсий келишмовчиликлар туфайли Россия ва Украина жамоаларидан иборат жуфтлик ҳосил қилинмайди. Яъни кейинги босқич масаласини ҳал қилган Киевнинг «Динамо»си ЦСКА, «Локомотив» ва «Зенит» клублари билан ўйнамайди.