Создать публикацию

Uzbekistan

Фаррух Зокиров Қирғизистон президенти номидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

 

Фаррух Зокиров Қирғизистон президенти номидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Фаррух Зокиров Қирғизистон президенти номидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди


«Ялла» вокал-инструментал ансамбли раҳбари Фаррух Зокировга 27 февраль куни Қирғизистон президенти номидан «Дўстлик» ордени топширилди. Бу ҳақда Кабар нашрига таяниб Кун.уз yozmoqda


Фаррух Зокировга мукофотни топшириш Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда бўлиб ўтди. Қирғизистон президенти номидан орденни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов топширди.


Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг ноябрида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев «Ялла» гуруҳи раҳбари, хонанда, бастакор Фаррух Зокировни «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш тўғрисида фармонга имзо чекканди. 


Фаррух Зокиров Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, узоқ йиллик ва самарали ижодий фаолияти учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.