Создать публикацию

Uzbekistan

24 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

 

24 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
24 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти


Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-7, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб баъзи жойларда 0-2 даражагача совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.