Создать публикацию

Uzbekistan

Тольяттида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида фожиа. 2 шахс ҳалок бўлди, бир нафари қўлга олинди

Фото: Fotolia
Фото: Fotolia

Россиянинг Тольятти шаҳридаги Луначарский бульварида жойлашган 8-уйдаги квартиралардан бирида 8 март муносабати билан ташкил этилган байрам дастурхони фожиа билан тугади. У ерда Ўзбекистоннинг 2 фуқароси ҳалок бўлди, яна бир нафари жароҳат олди, кейинчалик у қўлга олинди.

"КП-Самара" хабарига кўра, ҳаммаси оддий байрам дастурхонидан бошланган бўлиб, ўзбекистонлик икки эркак ва бир аёл иштирокида юз берган. Тергов версиясига кўра, байрам пайтида жанжал юз берган ҳамда 32 ёшли К. пичоқ билан ўзининг 26 ёшли таниши Б.нинг оёғига зарба берган, у воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг 29 ёшли Х., ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг аниқлашича, рашк туфайли – вилкани олган ва К.га қатор зарбалар берган.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи келган. Россия Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармасида ушбу ҳолат бўйича “Қотиллик” моддаси билан иккита жиноий иш қўзғатилди. Омон қолган шахс қўлга олинди. Айни дамда жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда.