Создать публикацию

Uzbekistan

Ўтган ҳафтада 3 млрд сўмлик "чиройли" авторақамлар сотилди

 

26 февралдан 4 мартгача бўлган давр мобайнида онлайн аукционлар орқали 119 та автомобиль рақам белгилари сотилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага кўп, деб хабар қилади Республика товар-хом ашё биржаси расмий сайти.

Шундан 104 таси жисмоний шахсларга, 15 таси юридик шахсларга сотилган.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3 млрд сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафта кўрсаткичига нисбатан уч баравар ортган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 80 фоизи олий тоифадаги авторақамларга, 13,4 фоизи 2 тоифа ҳамда 6,8 фоизи 3-тоифа авторақамларга тўғри келади.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти автоҳаваскорлари, кейинги ўринларни Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти харидорлари эгаллади.