Создать публикацию

Uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги врачларининг кўча тозалашларини ихтиёрий фаол ободонлаштириш деб баҳолади

 

Ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим интернет нашрларида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликника врачлари мажбуран кўча тозалашга чиқарилгани айтилган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матубот хизмати бу мақола ёзасидан ўрганишлар олиб борди ҳамда бунга расман раддия эълон қилди.

Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган ва истиқомат қилаётган масканнинг тоза – озода бўлишини хоҳлайди. Қолаверса ҳар бир касб эгасига ҳам ўз ишлаётган корхонаси ёки ташкилоти атрофи, қўйинки ўз хонасининг тоза – покиза холда сақланишида ўз хиссасини қўшади, хусусан шифокорларимиз ҳам.

Мирзо Улуғбек туман 8-сон оилавий поликлиникаси ходимлари ҳам туман аҳолиси сингари умумхалқ хашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиб, доимо ўз хиссаларини қўшиб келадилар. Ходимлар поликлиника худудларини тозалаш ишларини фақат шанба кунлари, яъни “озодалик куни”да ишдан ташқари вақтда бажарадилар.

Бу борада Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиниканинг иккинчи умумий амалиёт бўлими мудири Саидова Гулчеҳра Турсуновна билан суҳбатда шундай дейди: “Бизнинг оилавий поликлиника ходимлари туманимизнинг барча аҳолиси сингари умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида мунтазам қатнашиб келадилар. Ходимларимиз оилавий поликлиника ҳудудини тозалаш ишларида фақат кичик ва ўрта тиббий ходимлар, хўжалик ишларини юритувчи ходимлар жалб қилинади ва улар ўз махсус кийимларида тозалаш ишларига қатнашишлари мумкин. Шифокорлар ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмайдилар. Қолаверса ҳеч қандай мажбурлашлар йўқ.

Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт ходимлари ўз туманинг фидоийларидир, улар тозалик соғлик билан чамбарчас боғлиқлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам ҳафтанинг ҳар шанба куни “Озодалик куни”да ихтиёрий фаол қатнашадилар.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокуратураси ўқитувчилар 14 март куни 42-мактаб ўқитувчиси Диана Еникееванинг ўлимига олиб келган ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини тан олган эди.

Назорат органи вакилининг тасдиқлашича, мактаб директори ўринбосари директор топшириғи билан ўқитувчиларнинг ободонлаштиришга олиб чиқилишини ташкиллаштирган.

Аввалроқ Каттақўрғон ҳокимияти ва вилоят халқ таълими бошқармаси ўқитувчилар ободонлаштиришга олиб чиқилмагани, Диана Еникеева эса йўлни кесиб ўтаётганида «КамАЗ» юк машинаси томонидан уриб юборганини билдиришганди. Марҳуманинг ҳамкасблари эса бунинг тескарисини гапириб беришганди.

Самарқанд ҳокими Туробжон Жўраев ҳодиса юзасидан фикр билдириб, ижтимоий соҳа вакиллари маҳаллий бошқарув органлари томонидан ҳудудни ободонлаштириш ишларига жалб қилинмагани ва жалб қилинмаслигини таъкидлаганди.