Создать публикацию

Uz

«Реал» Роналду учун "сюрприз" тайёрламоқда

 Www.Uzbnews.uz

«Реал» Роналду учун "сюрприз" тайёрламоқда
«Реал» Роналду учун "сюрприз" тайёрламоқда


Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Криштиану Роналду билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.


Жамоа раҳбарияти Роналдунинг сўнги учрашувларда кўрсатаётган натижаларидан хурсанд ва унга янги шартномани мукофот сифатида совға қилишни истайди.


Бу ҳақда “қаймоқранглилар” бош директори Хосе Анхель Санчес португалиялик футболчига маълум қилган. Криштиану эса бунга жавобан таклифни мамнуният билан қабул қилиб олган.


Демак, янги келишув жаҳон чемпионатидан сўнг амалга ошиши кутилмоқда. Унга кўра, Роналдунинг янги шартномасида маоши 30+2 миллион еврога (бонуслари билан) оширилади.


Маълумот ўрнида, Роналду жорий мавсум 39 ўйинда иштирок этиб, 42 та гол муаллифига айланди