Создать публикацию

Uz

Шимолий Кореяда қатл қилишга сабабчи бўлувчи тўртта бемаъни ҳолат

Шимолий Кореяда қатл қилишга сабабчи бўлувчи тўртта бемаъни ҳолат
Шимолий Кореяда қатл қилишга сабабчи бўлувчи тўртта бемаъни ҳолат


Travel Ask КХДРда одамларнинг қатл қилинишига сабабчи бўладиган баъзи «гуноҳлар»ни келтириб ўтди, деб маълум килмокда Дарё.


Умуммиллий мотам кунлари етарлича қайғурмаслик


Миллий етакчи вафот этган қора кунда мамлакатнинг барча фуқаролари чуқур қайғу ва чексиз дард-аламни чин дилдан кўрсатиб беришига тўғри келади. Сизнинг айрилиқ дардингиз кимгадир етарлича самимий туюлмаса, сизни меҳнат лагерига жўнатишлари ёки отишга ҳукм қилишлари мумкин.


Маълумот учун, буюк доҳий Ким Чен Ирнинг ўлимидан кейин кореяликлар 100 кун давомида дард-аламларини намойиш қилишга мажбур бўлган эди.


Катталар учун фильмларни томоша қилиш

Шимолий Кореяда порнографик хусусиятга эга материалларни кўриш ва тарқатиш қатъи тақиқлаган, жазо сифатида эса ўлим жазоси кўзда тутилган. Масалан, 2013 йилда ҳокимият тепасига келган Ким Чен Ин собиқ маъшуқасини, гўёки, порнографик фильмда қатнашгани учун қатл қилишга шахсан буйруқ берган.


Йиғилиш вақтида ухлаб қолиш


Йиғилишлар пайтида, айниқса, буюк етакчи нутқ сўзлаётган чоғида ухлаб қолганлар қатл этилади. Ўз вақтида халқ қуролли кучлари вазири Хён Ён Чхольнинг отиб ташланишига айнан шундай ҳолат сабабчи бўлган.


Ҳафсаласизлик билан ишлаш


2015 йилда Ким Чен Ин Шимолий Кореядаги тансиқ тошбақалар (улар фақат олий мансабли корейс амалдорлари учун шўрва пиширишда ишлатилади) боқиладиган фермалардан бирига ташриф буюрган вақтида бошқарувчининг ишга ёндашуви давлат раҳбарига ҳафсаласиз ва масъулиятсиз бўлиб туюлди. Кўп ўйлаб ўтирмасдан, етакчи уни қатл қилишни буюрди.