Создать публикацию

Uz

“Ўзбекистон темир йўллари” мева-сабзавот ташишга 50 фоизлик чегирма эълон қилди


“Ўзбекистон темир йўллари” мева-сабзавотлар ташишга чегирмалар  эълон қилди. Бу ҳақида компаниянинг расмий саҳифасида хабар берилган.

Хусусан, чегирмалар қуйидаги ҳолатларда берилади:

  1. Ўзбекистон ҳудудида янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт йўналишида ташилганида 50 фоизлик чегирма қўллаш тартиби ўрнатилган.
  2. Қўшни Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонда янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар, картошка ва товуқ гўшти олиб ўтиш учун транзит ташувларида 50 фоиз чегирма қўлланилиши тартиби ўрнатилган.
  3. Россия Федерацияси ҳудудига янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар рефрижератор вагонларда олиб кирилганда, Россия давлати томонидан 50 фоизлик чегирма қўлланилади.

Чегирмалар ҳақида қўшимча маълумотлар ва уларнинг шартлари ҳақида батафсил “Ўзбекистон темир йўллари” актсиядорлик жамияти “Ўзтемирйўлэкспедиция” орқали олиш мумкин. деб хабар бермокда sofuz нашри