Создать публикацию

Uz

Тошкентда банкоматни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаб кетишди

 

Тошкентда банкоматни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаб кетишди
Тошкентда банкоматни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаб кетишди


Ўғирлик Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 23 апрель куни соат тахминан 03.00 да, сурхондарёлик 1993 йилда туғилган фуқаро томонидан содир етилган


Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Ўрмончи маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. Р.Болтаев ва Ўрта мачай маҳалласида яшовчи 1993 й.т. Ш.Эшқобиловлар Фаробий кўчаси “Нихол” кафеси олдида жойлашган “Глобал течно паймент” МЧЖга тегишли (банкомат) тўлов терминал аппаратини бузиб очиб, ичидан 3 млн 354 минг сўм пулларни ўғирлаб кетганлар.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Р.Болтаев ва Ш.Эшқобиловлар ушланганлар.