Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда янги вакцина жорий қилинади

Янги вакцина 2018 йилнинг май ойидан бошлаб Ўзбекистонда жорий қилинади

2018 йилнинг май ойидан бошлаб Ўзбекистонда янги вакцина жорий қилинади, деб хабар беради «Sputnik».

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ кўмагида болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш мақсадида янги вакцинани татбиқ этди. Тўрт ойлик болаларга қилинадиган инактивлаштирилган полиомиелит вакцинаси (ИПВ) эндиликда Ўзбекистоннинг эмлаш дастурига киритилди, дейилади хабарда.

«ИПВнинг жорий этилиши мамлакатимизда полиомиелитга қарши кураш борасида эришилган салмоқли прогресснинг натижасидир. Бу дунёни ушбу даҳшатли касалликдан холи қилиш томон яна бир қадам қўйганлигимизни ва ҳамма учун ушбу вирусдан энг яхши ҳимояни таъминлаб бераётганимизни билдиради», — деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов.

undefined

Таъкидланишича, олдинги — оғизга томчи орқали қилинадиган полиомиелит вакцина(ОПВ)си инсон ичагида иммунитет ҳосил қилса, янги ИПВ иммунитетни қонда мустаҳкамлайди. ОПВнинг бир нечта дозасига ИПВ дозасини қўшиш вирусни тўхтатиш ва болаларни ҳимоя қилишнинг энг самарали услубига киради.