Создать публикацию

Uz

Профессионал боксга ўтаётган Баҳодир Жалолов ўзбекистонликлардан нима сўради?

 

Профессионал боксга ўтаётган Баҳодир Жалолов ўзбекистонликлардан нима сўради?
Профессионал боксга ўтаётган Баҳодир Жалолов ўзбекистонликлардан нима сўради?


Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоасининг аъзоси Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги дастлабки жангини ўтказиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетганди.


Баҳодир Жалолов 24 апрель куни илк жангини қайси санада ўтказиши ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълумот берди


“Ассалом алайкум, ватандошлар. Менинг дебют жангимга оз вақт қолди. Худо хоҳласа, илк жангим 5 май куни куни АҚШдаги Foxwoods Casino’да бўлиб ўтади. Дуо қилиб туринглар, сизларни дуоларингиз менга янада куч беради”, дея ёзади Баҳодир Жалолов.


Демак, шу йилнинг 5 май куни яна бир профессионал ўзбек боксчисининг дебют жанги гувоҳига айланамиз.


Боксчи дебют жангида ким билан беллашиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Шуни билиш мақсадида Баҳодир Жалолов билан боғланмоқчи бўлдик, аммо у номаълум сабабларга кўра, қўнғироғимизни жавобсиз қолдирди.


Нима бўлганда ҳам, ҳамюртимизга янги фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.