Создать публикацию

Uz

Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Аббосов вафоти муносабати билан таъзия билдирди

 

25 апрель куни ўзбек киноси дарғаларидан бири бўлмиш машҳур ижодкор, миллий киноимизда сермаҳсул ижод қилган Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти, таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этди.

Ўзбек киносида ўзгача янгилик қилган, ўз йўналиши бўйича алоҳида ўрин эгаллаган, “Маҳаллада дув-дув гап” (1960), “Сен етим эмассан” (1962), “Тошкент – нон шаҳри” (1967), “Абу Райҳон Беруний” (1974), “Оловли йўллар” (1977-1985), “Отамдан қолган далалар” (1997), “Дилор, Дилор, дил ва ор” (2015), “Яна маҳаллада дув-дув гап” (2016-2017) фильмларига режиссёрлик қилган Шуҳрат Аббосов бугун, 25 апрель куни, соат 18:00 да оламдан ўтган.

UZBNEWS.UZ таҳририяти ўзбек кино оламининг дарғаси бўлмиш Шуҳрат Аббосовнинг вафоти сабаб у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради