Создать публикацию

Uz

Аёл-қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари эълон қилинди


25-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида аёл-қизлар ўртасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа ҳозирда давом этмоқда. Бу ҳақда “Azon.uz” нашри хабар бермоқда.

Бироз аввал аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақанинг тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди. Унга кўра, Тошкент Ислом институти талабаси Нажмиддинова Робия мусобақанинг ғолиби деб топилди.

Шунингдек, аёл-қизлар ўртасида 18-25 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари билан қуйидаги рўйхатда танишинг.

1-ўрин: Нажмиддинова Нозима (Қашқадарё вилояти)

2-ўрин: Абдулаҳадова Муқаддам (Наманган вилояти)

3-ўрин: Мирзаева Мубинахон (Андижон вилояти)

26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Акрамова Оминахон (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Мўминова Мўътабар (Андижон вилояти)

3-ўрин: Аллаева Шохистахон (Сирдарё вилояти)

18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Абдуҳакимова Дилбар (Тошкент шаҳри)

2-ўрин: Мўйдинова Мубинабону (Фарғона вилояти)

3-ўрин: Жуманова Гулжаҳон (Андижон вилояти)

 

26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Зоирова Нафиса (Самарқанд вилояти)

2-ўрин: Абдукаримова Нигора (Тошкент шаҳри)

3-ўрин: Масадиқова Ўғилой (Тошкент вилояти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши):

1-ўрин: Саъдуллаева Муфаззала (Тошкент Ислом институти)

2-ўрин: Норхўжаева Нилуфар (“Хадичаи Кубро” билим юрти)

3-ўрин: Хусанбоева Муслимахон (Тошкент Ислом институти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши):

1-ўрин: Нажмиддинова Робия (Тошкент Ислом институти)

2-ўрин: Фозилова Матлуба (“Хадичаи Кубро” билим юрти)

3-ўрин: Саъдуллаева Моҳинур (“Жўйбори Калон” билим юрти)

Мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қориялар тақдирланди:

Энг хушовоз қория номинацияси соҳибаси: Жамилова Дилфуза (Сурхандарё вилояти)

Энг ёш қория номинацияси соҳибаси: Бувайхўжаева Хадича (Наманган вилояти)

Энг тажрибали қория номинацияси соҳибаси: Ҳаитова Хосият (Бухоро вилояти)

Энг матонатли қория номинацияси соҳибаси: Шакирова Нодирахон

Аввалроқ, эркаклар ўртасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг натижалари ҳақида хабар берган эдик.

Ғолибга Президент совғаси – “Лаcетти” автомашинаси топширилди. Шунингдек, тиловат йўналиши ғолибларига икки кишилик, ҳифз йўналиши ғолибларига уч кишилик Умра сафари сертификатлари ва барча совриндорларга ҳомийларнинг турли совғалари тақдим этилди