Создать публикацию

Uz

Бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев вазифасидан озод этилиши кутилмоқда

 

Шу кунларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Оққўрғон воқеаси ортидан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зоир Мирзаев ўз вазифасидан озод этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.

Маълум қилишларича, Ўзбекистон ҳукумати бу каби ўзбошимчалик билан раҳбар-ходимларнинг таҳқирланишига мутлақо қарши ва бугун айни шу масалага бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Бош прокуратура Оққўрғондаги ҳолат бўйича баёнот бериб, айбдорлар мансаби ва даражасидан қатъий назар жавобгарликка тортилишини маълум қилганди.