Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда пенсия ёши босқичма-босқич оширилиши мумкин


Фото: Fotolia

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқди.

 

У, хусусан, қуйидагиларни назарда тутади:

ходимнинг пенсияси ва меҳнат стажидаги тафовут рағбатлантирилади: 35 йилдан ортиқ стаж бўлса, ўртача ойликдан 2 фоиз кўпроқ пенсия олинади; 

54 ёшида пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин умумий ўрнатилган ёшдан кейин пенсияни расмийлаштирган аёллар учун пенсияга устама тўлаш;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдордаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш;

пенсия ёшига тўлган, бироқ зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш ҳуқуқини бериш;

ишлаётган эр (хотин)га ўз хотини (эри) учун ихтиёрий равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ўтказиш ҳуқуқини бериш;

ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам стажни ошириш. Ҳозирда бу 7 йил;

пенсия ёшини дунёдаги ўртача даражага ва бошқа ўлчовларга етказиш учун босқичма-босқич ошириш.