Создать публикацию

Uz

Россия барбод бўлиши тахмин қилинди


Норвегиялик ёзувчи Эрика Фатланд Россия билан чегарадош бўлган 14та давлатга борди. У буни «Чегара» китобини ёзиш мақсадида қилди, деб хабар бермоқда Berlingske нашри.

Фатланд Шимолий Кореядан Норвегияга йўл олган, унинг саёҳати 259 кун давом этди. У бу вақт давомида собиқ СССР республикалари ҳамон Россия таъсири остида яшаётгани ва мамлакат уларни қайтаришга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги хулосага келган. «Россия аввал ўзининг бир қисми бўлган туманларни ҳар доим қайтаришга ҳаракат қилади. Россия Қозоғистон ва Беларусь каби давлатларни ўзиники деб ҳисоблайди», - дея ёзади у ўз китобида.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images


Ёзувчининг сўзларига кўра, Россия ва унинг қўшнилари ўртасидаги муносабатлар – катта аканинг кичик укалар билан муносабати, бу Норвегияга ҳам тегишли. Эриканинг ишонч билдиришича, Россия бу давлатлар ҳисобидан ўз ҳудудини янада кенгайтиришга ҳаракат қилади ва якунда барбод бўлади.

«Менинг фикримча, Россия барбод бўлмагунга қадар кенгайиб боради. Муддатлар ҳақида гапириш мушкул, бироқ 100 йилдан сўнг чегаралар ҳозиргидек кўринишда бўлмайди. Россия чегараси қисқаради», - деган Фартланд.