Создать публикацию

Uz

Сергелида ота-онасини пичоқлаган фарзанд қўлга олинди

28 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Спутник даҳасида яшовчи 1981 йилда туғилган ўғил оилавий жанжал оқибатида, ўз отасининг қорин қисмига ҳамда онасининг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.


Фото: LiveJournal

Натижада ота ва она олган тан жароҳатлари натижасида касалхонага ётқизилган. Оқпадар фарзанд эса қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Manba Daryo