Создать публикацию

Uz

АҚШда мусулмонларни ва қочқинларни ўлдирмоқчи бўлган «салибчилар» бир умрга қамалиши мумкин

 

Канзас штатида қочқин оилалар яшайдиган уйни портлатмоқчи бўлган уч шахс устидан суд якунланди. Улар маҳаллий терроризмда, оммавий қирғин қуролини қўллашга уринганликда айбланмоқда ва бир умрга қамалиши мумкин.

Ўзларини «салибчилар» деб атаган уч оқ танли эркак 2016-йили президент сайловлари арафасида ҳибсга олинган эди. Улар Канзасда кўнгиллилардан ташкил топган қуролланган отряд аъзолари бўлган.

Қўшма Штатларда ўнлаб йиллар олдин ҳукуматга қарши ҳаракат тўлқинида кўплаб ана шундай гуруҳлар вужудга келган. Аммо Доналд Трамп Оқ уйга сайланганидан кейин, бугунги кунда уларнинг нишонида ҳукумат эмас, балки мусулмонлар ва муҳожирлардир.

«Айримлари эътиборни иккинчи даражали душманга қаратяпти », - дейди экстремизм бўйича мутахассис Марк Питкевиж.

Кўпинча ўнг қанот гуруҳлар билан битта рўйхатга тушадиган аксил-ҳукумат ҳаракати турли кўринишларда намоён бўлади. Аъзолари орасида бир кун Америкада фуқаролик уруши келиб чиқишига ишонадиганлар бор - улар сув, егулик ва бошқа зарур анжомларни ғамлаб қўйиш билан овора. Фожиа юз берганда қандай қилиб омон қолишни машқ қилиб юрганлар ҳам бор.

Яна бир категория - ҳукуматни душман деб биладиган фуқаролар - қўлига қурол олиб, мунтазам ҳарбий тайёргарликдан ўтади. Улар назарида ҳукумат фуқаролардан қуролларни ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқини тортиб олмоқчи.

Manba Sof Nashri