Создать публикацию

Uz

Тошкентда қалбаки пул ясайдиган шахс қўлга олинди

 

Тошкент шаҳрида 50 минг сўмлик қалбаки пулларни ясаб муомалага чиқармоқчи бўлган шахс аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йил 7 март куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида номаълум шахс 50500 сўмлик савдо қилиб, тўлов учун 50 минг сўмлик купюра ўтказган.

Сотувчи берилган купюранинг ҳақиқий эканига шубҳа қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу купюрани Оҳангарон шаҳри Тараққиёт кўчасида яшовчи З.Илҳомиддинов тайёрланганлиги аниқланди. У замонавий техника қурилмаларидан фойдаланиб, қалбаки пулларни ясагани ва уларни муомалага чиаришни режалаштиргани ўрганилди.

Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.