Создать публикацию

Uz

Тошкентда 9 майга бағишланган навбатдаги акция ўтказилади (фото)

 

Тошкентда 9 майга бағишланган навбатдаги акция ўтказилади (фото)
Тошкентда 9 майга бағишланган навбатдаги акция ўтказилади (фото)


Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан 2 май куни соат 14:00 да Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларда ўша йилларнинг ҳарбий кийимини кийган ҳарбий оркестр ижодкорларининг Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, белгиланган жойларда концерт дастурларини уюштириш акцияси ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.


Акция ва концерт дастури қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:


соат 14:00 да Дўмбиробод даҳасидаги Mustang АЁҚШ олдида ҳаракат бошланиши (мўлжал — Жанубий вокзал томонидан келишда «Олмазор» метро бекатидан олдинги чорраҳа);


соат 14:30 да Усмон Носир кўчасидаги Шота Руставели ҳайкали олдидаги майдончада тўхтайди (мўлжал — «Бобур» парки рўпараси);


соат 15:40 да Темурийлар тарихи давлат музейи олдидаги майдончада тўхтайди;


соат 16:30 да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдидаги майдончада тўхтайди;


соат 18:00 да Юнусобод бозори рўпарасидаги автобуслар бекати олдидаги майдончада тўхтайди.


Фото: Мудофаа вазирлиги

Автоколонна Дўмбиробод даҳасидан Жанубий вокзал орқали Усмон Носир ва Амир Темур кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Юнусобод туманидаги Megaplanet гипермаркети олдидан бурилиб қайтади. Маршрут узунлиги 20 километрга яқин.