Создать публикацию

Uz

Шаҳрам Ғиёсов яна Олимпиада ўйинларида қатнашиши мумкин


Фото: Screenshot

2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасида кумуш медални қўлга киритган, жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 2020 йил Токио шаҳрида бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиши мумкин.

У бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен Ўзбекистондан кетишимдан олдин, Миллий Олимпия қўмитаси ва бокс федерациясида Олимпиада ўйинларида мендан яна медаль кутишларини айтишди. Шу сабабли, профессионал шартномамга Олимпиада ўйинларида иштирок этиш бандини киритдим. Осиё ва Жаҳон чемпионатида қатнаша олмайман. Аммо Олимпиаданинг лицензион мусобақасида рингга чиқиб, йўлланма қўлга кирита оладиган бўлсам, Токиога бориш имконияти менда бор”, — деди Ғиёсов.