Создать публикацию

Uz

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида 7 та тайинлов амалга оширилди. 

Подполковник Алматов Дилшод Тўлқинович Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Майор Арипов Абид Адилович Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Фарғона вилоятида ҳам қатор ўзгаришлар бўлди. Жумладан, Подполковник Ташпулатов Хожиакбар Маматғозиевич Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Подполковник Хидиров Баҳром Махаматович Фарғона вилояти Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Подполковник Муминов Шухрат Азимович Фарғона вилояти Риштон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Подполковник Хидиров Баҳром Махаматович Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Капитан Норов Шерали Абдураимович Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида ўз фаолиятларини бошлади.