Создать публикацию

Uz

Самарқандда "кредитор"ини ўлдирган аёл 13 йилга қамалди

 

Янгасидан 2300 доллар қарз олган пайариқлик Анора Олимова ўз "кредитори"ни уриб ўлдиргани учун 13 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.

Хабарда айтилишича, Пайариқ туманида яшовчи Анора Олимова болалар кийимини сотиш билан шуғулланган. Топган-тутгани оиласига етсада, аммо у бундан-да кўпини истаб, янгаси Мунира Саломовадан 200 АҚШ доллари олган. Орадан бироз вақт ўтгач, уч ойдан сўнг фоизи билан қайтариш шарти билан 2 минг доллар олади.

Қарзни қайтариш муддати келгач, янгаси Анорадан пулларни қайтаришини талаб қилди. Ана шунда Анора "кредитор"дан қутулиш йўлларини излай бошлайди ва бир куни ўзи билан металл бўлагини олиб Муниранинг уйига борди.

Янгаси қарзни олиб келмаганини билгач, Анора билан уриша кетади.

Қарздор аёл эса қулай пайтни пойлаб металл билан янгасининг бошига уради ва унинг йиқилиб тушганини кўриб, қочиб кетади.

Шифокорлар 3 кун давомида жароҳатланган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга уринди. Бироқ Мунира вафот этди.

Анора Олимова Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди қарори билан 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.