Создать публикацию

Uz

Tashkent city"га янги директор тайинланди


Шерзод Саиджанович Хидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Tashkent city" халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Сал илгарироқ "Tashkent city" дирекцияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Жаҳонгир Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, "Tashkent City" халқаро бизнес маркази Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари, Фурқат ва Олмазор кўчалари орасида 80 гектар майдонда жойлашади.

Халқаро бизнес маркази сейсмик хусусиятлар, шаҳарнинг архитектура қиёфаси, Марказий Осиё шаҳарсозлик анъаналаридан келиб чиққан ҳолда табиат билан ҳамоҳангликда барпо этилади.

Бизнес офис, меҳмонхона учун мўлжалланган, замонавий технологиялар бўйича бунёд этиладиган биноларнинг баландлиги 40 қаватдан ошмайди, тураржойларнинг баландлиги эса 12 қаватгача бўлади.