Создать публикацию

Uz

Сирдарёдаги газ қуйиш шохобчасида "Нексия"нинг газ баллони портлади

 

Сирдарё туманидаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида "Нексия" автомашинасининг газ баллони ёрилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа 7 май куни Сирдарё туманидаги Бунёдкор маҳалласи ҳудудида жойлашган "Транс-куч-сервис" МЧЖга қарашли автомашиналарга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Газ тўлдирилаётган вақтда газ баллони ёрилиб кетиши натижасида машина техник шикастланган.

Хабарда воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинмоқда.