Создать публикацию

Uz

Ўзбекистон прокуратурасининг байроғи ва эмблемаси ўзгартирилади

 

Ўзбекистон прокуратураси байроғи ва эмблемаси ўзгартирилади. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади, деб хабар беради ЎзА.

Президентнинг 7 майдаги фармони билан 2017 йил 18 апрелдаги «Прокуратура органларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлашдаги ролини кучайтириш тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фармон билан Ўзбекистон прокуратураси байроғи ва эмблемаси намуналари тасдиқланди.

Ўзбекистон прокуратураси байроғи тавсифига кўра, у тўғри бурчакли мовий рангдаги бир эн мато бўлиб, доимийлик, жасорат, содиқлик, фидокорлик ва жасурликни билдиради. Байроқ марказида Ўзбекистон прокуратураси эмблемаси тасвирланган.