Создать публикацию

Uz

Ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди – ИИВ


Фото: Shutterstock

21 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи А.Х. ИИБга мурожаат қилган, деб хабарбермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У 2017 йилнинг май ойида Чўлқувар маҳалласи ҳудудида таниши, ўрта мактаб ўқитувчиси С.Л. А.Х.нинг турмуш ўртоғини университетга ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилгани ва унинг ишончига кириб 32 млн сўм пулини олганини билдирган. 

Шунингдек, ушбу шахс ваъдасини бажара олмагач, шу кунга қадар пулларни қайтариб бермаётганлигини маълум қилган. С.Л. ушланган.