Создать публикацию

Uz

Доллар 7996 сўмгача тушиб кетди

 

Доллар 7996 сўмгача тушиб кетди
Доллар 7996 сўмгача тушиб кетди


Ўзбекистонда доллар курси 5 сентябрда эркинлаштириш бошлангандан бери энг паст даражада савдо қилинмоқда – 7996 сўм. Бундан Ўзбекистон Республика валюта биржасининг маълумотлари дарак беряпти


Сўм 2018 йилнинг февралидан бошлаб фаол мустаҳкамланиб борди – бунга қадар у бир долларга 8190 сўмгача арзонлашиб кетганди. Февраль ойи ўрталаридан бошлаб миллий валюта қиймати қаторасига 11 ҳафта кўтарилиб борди. 


Май ойида Америка валютаси 8050 сўмгача арзонлашди, кейин эса 8030 сўмгача тушди. Сўнгра 2017 йилнинг кузидан бери биринчи маротаба миллий валюта бир доллар учун 8000 сўмлик психологик белгига яқинлашганди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ валюта биржасида доллар курси 8017 сўмгача тушиб кетгани хабар берилганди.