Создать публикацию

Uz

Тошкентда "шапка" сўраган автосалон директори ва унинг шериги қўлга олинди

 

Тошкентда "шапка" сўраган автосалон директори ва унинг шериги қўлга олинди
Тошкентда "шапка" сўраган автосалон директори ва унинг шериги қўлга олинди


Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси пора эвазига автомобиль таклиф қилган шахсларни қўлга олиш бойича операция ўтказди. Бу ҳақда Тошкент ШИИББ матбуот хизмати хабарига таяниб Даракчи маълум килмокда


Бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўлга киритилган маълумотга кўра, пойтахтлик икки шахс «Nexia-3» русумли автомобилни 3 минг АҚШ доллари устама ҳақи эвазига қисқа муддатда етказиб беришни таклиф қилгани маълум бўлган. Улардан бири бевосита шу соҳага алоқадор шахс эканлиги аниқланган.


Олиб борилган тезкор тадбир натижасида талаб қилинган суммани олаётган вақтда ижтимоий фондлардан бирининг ишчиси, 63 ёшли Аброр.Г. (исм ўзгартирилган) ҳамда унинг шериги – «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ автосалонларидан бирининг директори Муҳаммадали.У. (исм ўзгартирилган) қўлга олинди.


Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-модда 2-қисми ("фирибгарлик") ва 211-модда 2-қисми ("пора бериш") бўйича жиноят иши қўзғатилди.