Создать публикацию

Uz

Кубада «Boeing 737» йўловчи ташувчи самолёт қулаб тушди

 

Кубада «Boeing 737» йўловчи ташувчи самолёт қулаб тушди
Кубада «Boeing 737» йўловчи ташувчи самолёт қулаб тушди


Сўнгги хабарларга кўра, Кубанинг Хосе Марти номидаги халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган «Бойинг-737» йўловчи ташувчи самолёт орадан икки-уч дақиқа ўтар-ўтмас, ўрмонга қулаб тушган. Самолёт бортида экипаж билан қўшиб ҳисоблаганда, 110 киши бўлган. Шуларнинг атиги уч нафаригина тирик қолди. Аммо бир киши касалхонада вафот этди. Тирик қолган икки йўловчи ҳам ўта оғир аҳволда дея баҳоланди. Самолёт бортидаги йўловчиларнинг барчаси хориж мамлакатлар фуқаролари экани таъкидлаб ўтилди.


Айтишларича, қулаб тушган Боинг Мексикага тегишли бўлган. У қулаб тушганданоқ кучли ёнғин юзага келган. Фожиа юз берган жойга тез фурсатда қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар бригадалари, полициячи ва тиббиёт вакиллари етиб келишган.


Куба ҳукумати самолёт қулаб тушиш ҳодисасини расман тан олди. Бу ерда Куба давлат ва вазирлар кенгаши раиси Мигель Диас-Канель ҳозир бўлди.


Айни пайтда дунёдаги кўплаб мамлакатлар раҳбарлари Куба халқига таъзия изҳор этиб, ҳар қандай турдаги ёрдамга тайёр эканликларини билдиришмоқда.


Манба: Hordiq.uz