Uz
Реал Мадрид" мухлислари ЕЧЛ финалига боришдан бош тортишмоқда

Хабарингиз бор, 26 май куни Киевда Европа чемпионлар лигасининг финал учрашувида “Реал Мадрид” - “Ливерпуль” қарама-қаршилиги bo'lib o'tadi
Тарқалган маълумотларга кўра, “Реал” мухлислари ЕЧЛ финал баҳси учун 2200 дона чипталарни қайтариб беришди. Бунга сабаб Киевдаги логистика билан боғлиқ муаммолар ва нархларнинг баландлигидир.
Эслатиб ўтиш жоизки, “қироллик клуби” финал учрашувнинг 12 мингдан ортиқ чипталарни 24 минг мухлис ўртасида тақсимлаган.