Создать публикацию

Uz

Россиянинг Астрахан вилоятида 30 дан ортиқ ўзбекистонликлар сабабсиз ушланди

 

Россиянинг Астрахан вилоятига қарашли Красноярск туманида чегара хизмати ходимлари томонидан 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини қўлга олишди, деб хабар қилди маҳаллий "Хронометр. Астрахан" нарши.

Чегара хизмати бошқармаси матбуот хизмати мутахассиси Ирина Гафурованинг сўзларига кўра, муҳожирлар Россияда миграция қонунчилигини бузишган дея айб қўйилмоқда лекин қўлга олинганларнинг маълум қилишича уларнинг барча ҳужжатлари жойида бўлган.

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушбу муҳожирлар маъмурий жавобгарликка тортилади. Яқин вақтларда муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилади.

Шу йил апрел ойида Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлари учун патент олишни соддалаштиришди. Энди рус тили бўйича имтиҳон ва суғурта тўловини Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириш мумкин. Ўзбекистонда муҳожирларга берилган тиббиёт ҳужжатларни Россияда тан олинишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда деб ёзмокда Sof нашри