Создать публикацию

Uz

Санъаткорлар типирчилаб қолишди: "Тўй бўлмаса, қандай кун кечирамиз?!"

Санъаткорлар типирчилаб қолишди: "Тўй бўлмаса, қандай кун кечирамиз?!" (видео)
Санъаткорлар типирчилаб қолишди: "Тўй бўлмаса, қандай кун кечирамиз?!" (видео)


Тўйлар мавсумида анча катта ўзгаришлар кутилаётган бир пайтда, табиийки, санъаткорлар масаласи ҳам қайта куриб чикилади. Санъаткорларга тўланадиган ҳақ ҳаддан зиёд юқорилаб бораётгани аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўляпти.


Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева “Тўйларда битта санъаткор бўлсин, деган таклифни бир миллион аҳоли бераётгани қолган ўттиз миллион аҳолининг фикри эмас-ку”, дея эътирозни бошлаб берган. Қолаверса, Абдуҳошим Исмоилов, Рашид Холиқов, Дилсўз сингари хонандалар бу борада ўз фикрларини билдириб ўтишган. “Ҳеч қайси санъаткор тўй орқали бойиб кетмайди”, дейди ҳурматли Абдуҳошим Исмоилов. Қизиқ, наҳотки?!


Битта тўйдан уч юз, беш юз, керак бўлса, минг доллар олиб кетаётган “истеъдодли” бирровчи санъаткорларимизнинг бойиб кетиши учун бу пуллар етарли эмас экан!


Тўйлар мавзусидан аввал тўйга келаётган “санъаткорлар” масаласини яхшилаб кўриб чиқиш анча долзарброқ, назаримда. Керак бўлса, жонли ижро учун алоҳида, бошқа санъаткорнинг қўшиғини хиргойи қилаётган гуруҳлар учун алоҳида пул ставкаларини қонунан белгилаб қўйиш керак. Тўртта қўшиғини фонограмма орқали “ижро этиб”, АҚШ долларини шақиллатиб санаб олаётган хонандаларимизга ҳозирча инсоф тилаймиз.


“Тўйлар бўлмаса, санъаткор қаердан пул топади?” деган аянчли саволингизга халқ жавоб бермайди. Чунки халқ сизларнинг ёзилган овозингизга пул тўлаб чарчади!