Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда криптовалюта легаллаштирилиши рад этилди

 

Ўзбекистонда криптовалюта легаллаштирилиши рад этилди
Ўзбекистонда криптовалюта легаллаштирилиши рад этилди


Тақсимланган реестр (блокчейн) технологиялар бўйича ваколатли марказ криптовалюталар билан шуғулланмайди. Бу ҳақда Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) бош директори Фарҳод Ибрагимов маълум килди


Жорий йилнинг февраль ойида президент Шавкат Мирзиёев MUIC қошида Тақсимланган реестр технологиялар бўйича ваколатли марказ ташкил этилишини маъқуллади. Кўплаб оммавий ахборот воситалари буни блокчейн технологияси асосида ишловчи криптовалюталарни легаллаштиришга қаратилган сигнал сифатида қабул қилди.


«Бундай эмас, бунга ишонманг», - дея маълум қилди Ибрагимов Тошкентдаги Инҳа университетида бўлиб ўтган конференцияда. 


Марказнинг асосий вазифалари – блокчейн технологиясини тарқатиш учун шароитларни яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқувчиларни қўллаб-қувватлаш.


«Бу мени марказимиз ҳақидаги навбатдаги афсонага олиб келмоқда. Расмий равишда шуни хабар қилмоқчиманки, биз криптовалюталарни ривожлантириш билан шуғулланмаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Ибрагимов.


Марказий банк қарши


Ўзбекистон Марказий банки криптовалюталар бўйича бир неча маротаба изоҳ бериб, уларни терроризмни молиялаштириш учун восита деб атаган. Идора фикрига кўра, «криптовалютадан аноним фойдаланиш туфайли маблағларнинг ноқонуний айланиши ва фирибгарлик ҳолатлари ортади, бу эса, ўз навбатида, бир қатор мамлакатларда яширин иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади».


Марказий банк баёнотларидан бирида таъкидланишича, мамлакат қонунчилигига уларнинг иштирокидаги қандайдир амалиётларни киритиш режалаштирмаган. Кишиларга улардан умуман фойдаланмаслик тавсия этилади.


Шу билан бирга, идора баёнотларида чеклов чоралари ҳақида биронта сўз йўқ. Ўзбекистонда криптовалюта мақоми аниқланмаганлиги сабабли, уларни ишлатишга йўл қўйилмайди, аммо бу тақиқланган ҳам эмас.


Исталган шахс валютани ўз хоҳишига кўра сотиши ва тасарруф қилиши мумкин. Аммо, уни мамлакат ичкарисида сарфлаш эҳтимоли йўқ, чунки у расмий мақомга эга эмас ва тўлов воситаси ҳисобланмайди.