Создать публикацию

Uz

Дилафруз Ҳайитметова: "Ҳар ойнинг иккинчи жума кунида тўйларда бепул хизмат қиламан!"

 

Дилайруз Ҳайитметова: "Ҳар ойнинг иккинчи жума кунида тўйларда бепул хизмат қиламан!"
Дилайруз Ҳайитметова: "Ҳар ойнинг иккинчи жума кунида тўйларда бепул хизмат қиламан!"


Ёш хонанда Дилафруз Ҳайитметова хайрли ишга қўл урганини маълум қилди. “Бу лойиҳани пиар ёки машҳурликка интилиш йўлида амалга оширмаяпман. Ниятим холис, бугундан бошлаб ҳар ойнинг иккинчи жума кунида ўзбекистоннинг қайси туман ёки қишлоғида бўладиган тўйдан қатъий назар, кам таъминланган оилаларнинг тўйларида бепул хизмат қиламан! Буни халққа етказишда амалий кўмак беришингизни сўрайман”.


Ёш ижодкорнинг санъатига бефарқ бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган инсонлар, агар қувончли кунингиз ойнинг иккинчи жумасига тўғри келса, бемалол хонанданинг иш юритувчилари билан боғланинг! Дилафруз Ҳайитметова Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида бўлишингиздан қатъий назар тўйингизнинг меҳмонига айланади.


Мурожаат учун телефонлар: (98) 125-00-52, (90) 953-08-03

(Фақат илтимос, кимнингдир хайрли ишига халал бериб, ўзингизнинг ҳам ўзганинг ҳам вақтини олманг!)


Манба: Darakchi