Создать публикацию

Uz

«Навбаҳор» мухлисларга бепул ифторлик таклиф қилади


Суперлига 13-тур доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК жамоасини қабул қилади. 

Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукмрон. «Навбаҳор» раҳбарияти муқаддас ой шарофати билан савоб ишга қўл урди. «Навбаҳор» – ОКМК учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар учун бепул ифторлик егуликлари тарқатиладиган бўлди. Рўзадорлар «Навбаҳор» – ОКМК баҳсининг танаффус пайтида «Марказий» ўйингоҳ секторларида яратилган қулайликлардан фойдаланиб, бемалол ифторлик қилиб олишлари мумкин, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» - ОКМК ўйини 26 май куни соат 18:50да бошланади.

Аввалроқ, «Локомотив» клуби стадионда мухлисларга бепул ифторлик ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди