Создать публикацию

Uz

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Сирдарёга ташриф буюрди


Фото: Сирдарё вилояти ИИБ


Ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятини ўрганиш, улар билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходимлар, ички ишлар фахрийлари, вилоят фаоллари, ёшлар, шунингдек маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирок этди.

Учрашувда сўз олганлар Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ходимларининг юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ва ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш йўлидаги фаолияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбир давомида 11 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам иштирок этди.

Куннинг иккинчи ярмида генерал-полковник Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига ташриф буюрди. Соҳа ходимлари билан самимий мулоқот уюштириб алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларининг куч ва имкониятлари билан яқиндан танишди. Шунингдек жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари ходимларининг масъуллигини янада ошириш юзасидан ўз касбий малака, билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ташриф давомида Намуна маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори фаолияти ҳам ўрганилди. Шу куни меҳмонлар профилактика инспектори Санжар Муродовга берилган хизмат уйида ҳам бўлишди. Ташриф кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган мулоқот билан якунланди Manba Asr Nashri