Создать публикацию

Uz

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартиби ўзгариши мумкин

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартиби ўзгариши мумкин
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартиби ўзгариши мумкин

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ички ишлар вазирлиги буйруғи муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилиши мумкин бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар:

4-бандда:

иккинчи хатбошидаги “хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда ХЧКваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилади;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинади.”.

5-бандда:

биринчи – иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Рўйхатнинг 2-бандига (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно) мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.”;

учинчи хатбошидаги “иккинчи” деган сўз “биринчи” деган сўз билан, “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

еттинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

саккизинчи – тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўн биринчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади.

6-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.”;

учинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, шунингдек васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўнинчи хатбошидаги “1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 18-модда)” деган сўзлар “2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 101-модда)” деган сўзлар билан алмаштирилади.

7-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилади:

“Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади.”;

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.”.

9-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

10-бандда:

11-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

еттинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

саккизинчи – тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

ўнинчи хатбошидаги “дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси” деган сўзлар “диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)” деган сўзлар билан алмаштирилади.

12-банднинг учинчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБ” қисқартмаси “МваФРБ” қисқартмаси билан алмаштирилсин ва “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади.

13-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда – уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланган Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома”.

14-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

бешинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

олтинчи – еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

15-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилади:

“Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;”;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилади:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.”.

16-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади;

олтинчи хатбошидан “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташланади;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);”.

17-банддаги “(дипломнинг нусхаси олиниб, асли қайтарилади)” сўзлари “(дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхасидан ташқари)” сўзлари билан ва “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади.

18-банддаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан ва 19-банддаги “ХЧКваФРБ” қисқартмаси “МваФРБ” қисқартмаси билан алмаштирилади.

20-банд қўйидаги таҳрирда баён этилади:

“20. Рўйхатнинг 2 (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно), 3, 5, 9 – 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.”.

Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилади:

“20-1.Рўйхатнинг 9 – 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9 – 12-бандлари бўйича амалга оширилади.”.

18. 21 ва 22-бандларнинг биринчи хатбошиси “ҳадя қилишни” деган сўзлардан кейин “шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини” деган сўзлар билан тўлдирилади.

19. Қуйидаги мазмундаги 22-1 ва 22-2-бандлар билан тўлдирилади:

“22-1. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига – гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади.

22-2. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш

ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

Ушбу Йўриқнома мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади”.

23-банддаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади.

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“24. Рўйхатнинг 2, 5, 9 – 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга Рўйхатнинг 2, 5, 9 – 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади.”.

25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 29 – 30-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги ва 32-банддаги ҳамда 1, 3, 4 ва 7-иловалардаги “ХЧКваФРБ” ва “ХЧКваФРБга” қисқартмалари тегишлича “МваФРБ” ва “ХЧКваФРБга” қисқартмалари билан алмаштирилади.

30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Доимий пропискани расмийлаштирган ёки бекор қилган ТШИИБ МваФРБ ҳафтасига икки марта жўнаб кетиш ва келиш тўғрисидаги варақларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ Манзил маълумотлар бюроларига юбориб туриши шарт.”.