Создать публикацию

Uz

Дамас» учун шартнома олиб беришни ваъда қилиб, 1200 доллар ва 51,5 млн сўм олган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти Шовот туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж. фуқаро Х.нинг ўғли номига “GM Uzbekistаn” автосалонларида ишловчи танишлари орқали “Дамас” русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш ҳамда автомашинани олиш навбатини тезлаштириш эвазига 1.200 АҚШ доллари, шунингдек 51,5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.


Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда автомашина учун «шапка» олмоқчи бўлган шахслар ушланганди. 


Улашинг