Создать публикацию

Uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яна сел хавфи ҳақида огоҳлантирди


Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz


2018 йилнинг 27-28 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар берган.

Манба берган хабарга кўра, ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб, 7-12 м/с (25-43 км/соат), 28 май куни шамол тезлиги 22 м/с (79 км/соат)гача кучайиши, жойларда 25-30 м/с (90-108 км/соат)гача кучайиши кутилади.

Хабарда тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли эҳтиёт чораларини кўриши ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этиши мумкинлиги маълум қилинган.