Создать публикацию

Uz

Татьяна Каримова вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди


Бугун, 27 май куни эрта тонгдан Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримованинг вафот этгани ҳақида ОАВда миш-мишлар тарқалди. Унда Татьяна Акбаровна 27 май тонгида юрак хуружига чалингани ва вафот этгани қайд этилади.

“Sof.uz” интернет нашри ходимлари хабарга аниқлик киритиш мақсадида Каримовлар оиласига яқинлар билан боғланди. Бироқ мазкур маълумотни тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, Татьяна Каримова Татьяна Каримова Самарқанд давлат университетининг муҳандислик-технология факультетини тамомлаган. У Ислом Каримов билан талабалик даврида танишган. Улар 1967 йили турмуш қуришиб, 47 йил бирга яшашди. Турмушларидан икки нафар қиз дунёга келган. Биргаликда олти нафар набиранинг бобоси ва бувиси бўлишган.

Manba Sofuz