Создать публикацию

Uz

Даҳшат! 48 ёшли эркак мушук туфайли туққан онасини ўлдирди


Даҳшат! 48 ёшли эркак мушук туфайли туққан онасини ўлдирди
Даҳшат! 48 ёшли эркак мушук туфайли туққан онасини ўлдирди


Онахон аллақачон 81 ёшни қаршилаган, ёлғиз ўғил эса 48 ёшда. Омскдаги (Россия) бу оилада фақат она-бола ва кампирнинг севимли мушуги яшашарди. Ўғил бу мушукни сира ёқтирмас, қачон қараса, онасидан бу жониворни уйдан ҳайдаб солишни талаб қиларди. Лекин онахон мушукни асраб-авайлар, ўғлининг танбеҳларига эътибор бермасди.

Яқинда яна она-бола ўртасида мушукнинг дастидан жанжал келиб чиқди. Бу гал эркак маст эди. Зудлик билан мушукни ҳайдаб солишни онасидан талаб қила бошлади. Она одатига кўра мушукни ҳимоя қилди. Уй жониворларини ҳайдаб солиш мумкин эмаслиги, худойим уларни бандалар меҳр кўрсатиши, очликдан, кўчаларда ўлиб кетишдан асраши учун яратганини қайсар ўғлига уқтирмоқчи бўлди. Бунга жавобан нобакор ўғил онасини кутилмаганда калтаклай кетди…

Афсус, орадан бироз вақт ўтгач, кайфи тарқадими, ўзига келиб полда думалаб ётган онасининг тепасида ҳозир бўлди. Онанинг аҳволини кўриб азбаройи қўрқиб кетганидан жонҳолатда «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди. Касалхонада врачлар икки ҳафта кампирнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашишди. Иложи бўлмади. Онахон касалхонада вафот этди. Қайсар ўғил эса қамоққа олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.