Создать публикацию

Uz

Танловда қатнашиб, 5000 долларгача соврин ютиб олиш имкони

 

Танловда қатнашиб, 5000 долларгача соврин ютиб олиш имкони
Танловда қатнашиб, 5000 долларгача соврин ютиб олиш имкони


Фото: «nexoncomputermuseum.org»

Жанубий Кореядаги нуфузли «Nexon» компьютер музейи халқаро «Open Call 2018» танловини эълон қилди, унда ўзбекистонлик дастурчилар ҳам қатнашишлари мумкин, deb yozadi «Хабар» нашри.


Қизиқувчилар ушбу мусобақада виртуал (VR), қўшимча (AR) ҳамда аралаш (MR) реаллик соҳаларидаги лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.


Танловга топшириладиган лойиҳаларнинг мавзуси, жанри, ишланма жиҳозлари, платформалари, қурилмалари (HTC Vive, Oculus Rift ва ҳоказо) чекланмаган. VR/AR/MR соҳаларининг барча йўналишлари бўйича лойиҳалар қабул қилинади, жумладан – видео ва ўйинлар ҳам.


«Open Call 2018» халқаро танловининг тўрт нафар ғолиби 1 миллиондан 5 миллион Корея вонигача миқдордаги (тахминан 1000 дан 5000 АҚШ долларигача) мукофот соҳибига айланишади.


Аризалар 2018 йилнинг 1 июлидан то 31 августига қадар қабул қилинади, дейилади хабарда.