Создать публикацию

Uz

Энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди - Ўзбекистон нечанчи ўринда?


Энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди - Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди - Ўзбекистон нечанчи ўринда?


Бутунжаҳон иқтисодий форум Рақобатбардошлик индекси энг яхши ва ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

Рейтингга жами 137 мамлакат киритилган. Йўллар сифати етти балли шкалада баҳоланган. Бирорта мамлакат энг юқори баллни олмаган. Аммо Бирлашган Араб Амирликлари 6,4 балл олиб, биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги поғоналарда Сингапур ва Швейцария (6,3 балл) турибди.

Қирғизистон 2,7 балл олган. Марказий Осиёга қўшни давлатлар орасида энг юқори балл Хитойга насиб қилган (4,6 балл) — 42-поғона.

Тодикистон (4,1 балл билан) рейтингнинг 70-ўрнини эгаллаган. Қозоғистон 2,9 балл билан 115-ўринда келмоқда. Ўзбекистон рейтингга киритилмаган.

Рейтингга кўра, энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар бу Мавритания(2 балл), Конго (2,1 балл) ва Гаитилиги (2,1) маълум қилинган.