Создать публикацию

Uz

Ким Чен Ин Сингапурда ўзини ўлдириб юборишларидан хавфсирамоқда


Ким Чен Ин Сингапурда ўзини ўлдириб юборишларидан хавфсирамоқда
Ким Чен Ин Сингапурда ўзини ўлдириб юборишларидан хавфсирамоқда


АҚШ президенти Дональд Трамп билан 12 июнь куни Сингапурдаги саммит доирасида учрашишга ҳозирлик кўраётган КХДР раҳбари Ким Чен Ин саммитда иштирок этувчи давлат раҳбарларининг хавфсизлиги юқори даражада ташкил этилишига шубҳа билан қарамоқда.

Bloomberg нашри америкалик мулозимлардан бирига асосланиб хабар беришича, Шимолий Корея раҳбари оролчада ўтадиган саммит чоғида ўз ҳаётига суиқасд содир этилишидан чўчимоқда.

Бундан аввалроқ КХДР вакиллари АҚШ билан саммит учун Сингапурга давлат раҳбари учун Пхеняндан махсус автомобиль олиб бормаслиги, Ким Чен Иннинг ҳаракатланиши учун махсус сериядаги зирҳли, қора рангли BMW 760 автомобили ажратилгани хабар қилинганди.

manba: kun.uz