Создать публикацию

Uz

Ана холос! Опа укасини мих ютишга мажбур қилди


Ана холос! Опа укасини мих ютишга мажбур қилди
Ана холос! Опа укасини мих ютишга мажбур қилди


“Milli.az” порталининг хорижий матбуотларга асосланиб хабар беришича, Хитойда ота-онаси қаровсиз қолдирган 3 яшар чақалоқ сал бўлмаса бир ярим ойлик укасининг ўлимига сабаб бўларди.

Маълумотда айтилишича, қизалоқ укаси билан ўйнаб ўтириб, унга кичик ҳажмли учта мих юттирган. Уйга келган онаси чақалоғининг аҳволини кўриб, даҳшатга тушган ва зудлик билан шифохонага олиб борган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига гўдакнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Айни пайтда чақалоқ шифокорлар назоратида.