Создать публикацию

Uz

Ўғил онасидан пул ундираман деб даҳшатли ҳийлага қўл урди


Ўғил онасидан пул ундираман деб даҳшатли ҳийлага қўл урди
Ўғил онасидан пул ундираман деб даҳшатли ҳийлага қўл урди


Хитойда 13 яшар Сяоцзиюан онасидан телефон сотиб олиш учун ўзининг ўғирланишини саҳналаштирди, дея хабар беради “Daily Mail”.

Хабарда айтилишича, Сяоцзиюан номаълум рақамдан онасига қўнғироқ қилиб, телефонда “Она, она!” дея бақириб-чақирган. Сўнг эса алоқани узиб қўйган. Ўғлидан хавотирга тушган она қайта ва қайта уй телефонига қўнғироқ қилиб ўтирган ва чамаси ўн беш дақиқалар ўтгач, қўл телефонига бояги яширин рақамдан хабар билан фотосурат келган. Хабарда “Вокзал олдидаги ахлат идиши остига 50 минг юан қўйиб кетмасанг, болангни ўлдирамиз”, деб ёзилган бўлса, суратда ўғилнинг оёқлари боғланган, оғзи скотчланган бўлган.

Ваҳимага тушган она зудлик билан полицияга хабар беради. Воқеани ўрганган полиция ходимлари онага сўралган суммани айтилган жойга қўйишни буюриб, бутун теваракни назоратга олишади. Дарҳақиқат, ўғри қўлга тушади.

Қизиғи шундаки, ўғирлик уюштирилган, ҳаммаси Сяоцзиюаннинг ҳийласи бўлиб чиқди. У бу ишни телефон сотиб олиш учун қилганини бўйнига олган.