Создать публикацию

Uz

АҚШ Хитойдаги "ғалати шовқин"дан қўрқмоқда


АҚШ Хитойдаги "ғалати шовқин"дан қўрқмоқда
АҚШ Хитойдаги "ғалати шовқин"дан қўрқмоқда


Аввалроқ Кубада америкалик дипломатларни ўз домига тортган касаллик тобора кучайиб бормоқда. Шу боис Америка ҳукумати ўз элчиларини хавф остига қўймаслик мақсадида уларни ўз ватанларига қайтаришга қарор қилди.

Гуанчжоудаги элчихонанинг ходимлари бир мунча вақт олдин уларга мунтазам ғалати товушлар эшитилаётгани ҳақида шикоят қила бошлашди. Ундан олдин эса айнан мана шундай ҳолат Кубада ҳам такрорланганди. Ўшанда 24 нафар америкалик бундай ҳолатни бошидан кечирганди. Уларни текшириш жараёнида жиддий мия шикастланишлари қайд этилганди.

Америка ҳукуматининг таъкидлашича, ходимларининг мия фаолиятига катта зарар етказаётган янги қурол ишлатилмоқда, бу эса мия ҳужайраларига салбий таъсир қилмоқда.

Шифокорларнинг маълум қилишича, миянинг бундай шикастланиши унга кучли таъсир кўрсатгандагина содир бўладиган ҳолат. Ҳозирда барча элчиларнинг соғлиғини текшириш мақсадида уларнинг олдига махсус гуруҳлар жўнатилмоқда.

Manba: planetanovosti.com